Футбол бўйича Франция ва Россия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинмайди. Бу ҳақда «Стад де Франс» стадиони матбуот хизматига таянган ҳолда «ТАСС» хабар бермоқда.
Бугун, 22 март куни Брюссель шаҳрида юз берган терактларнинг бўлажак ўйинга таъсири ҳақидаги саволга «Стад де Франс» матбуот хизмати «Бўлажак ўйин бекор қилинмайди, хавфсизлик чоралари эса оширилади. Биз маълум қилишимиз мумкин бўлган хабарлар ҳозирча шулардан иборат», дея жавоб қайтарди.
Маълумот учун, Франция ва Россия термалари ўртасидаги учрашув 29 март, сешанба куни Париж шаҳридаги «Стад де Франс» стадионида бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)