Бутун Брюссель бўйлаб полиция шубҳали ўрам ва сумкаларни йўқ қилмоқда. Бу ҳақда RTBF телеканали маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
«Брюсселдаги портлашлардан сўнг шубҳали буюмлар ҳақидаги хабарлар сони бир неча мартага ошди. Полиция Брюсселнинг турли туманларида, жумладан, Луа кўчаси, Женераль Жак хиёбони, Брюссель аэропорти ва Брюссель эркинлик университети кампусида бир қатор шубҳали буюмларни портлатиш орқали йўқ қилди. Кўпчилик фуқаролар бу портлашларни янги теракт сифатида гумон қилмоқда», — дейилади телеканал хабарида.
Брюсселдаги терактлар
Брюсселдаги портлашлар. Бельгия пойтахтига уюштирилган ҳужум ҳақида нималар маълум?
Изоҳ (0)