Бельгия пойтахти Брюссель шаҳрида юз берган портлашлар сабабли футбол бўйича Бельгия терма жамоасининг бугунги машғулотлари бекор қилинди, деб хабар беради «Sports.ru».
22 март, сешанба куни маҳаллий вақт билан 8:00 атрофида Брюсселнинг «Завентем» аэропортида икки портлаш юз берди, кейинроқ шаҳар метрополитенининг «Шуман майдони» ва «Мальбек» бекатларида портлашлар содир этилгани ҳақида хабар қилинди.
Айни дамда Брюссель ҳудудида фавқулодда ҳаракатлар режаси татбиқ этилган.
Эслатиб ўтамиз, Бельгия терма жамоаси 29 март, сешанба куни Португалия термасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)