Туркия жануби-шарқида Курдистон ишчи партияси (КИП) жангарилари уюштирган икки ҳужум оқибатида хавфсизлик кучларининг бир қанча ходимлари ҳалок бўлди ва жароҳат олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Мардин вилоятининг Нусайбин туманида экстремистлар полициячилар гуруҳи яқинида қўлбола бомбани портлатиб юбориши туфайли полициянинг бир ходими ҳалок бўлди, етти нафари жароҳат олди. Ўз навбатида, Ширнак шаҳрида КИП аъзолари ҳарбийларга қарата ўт очди. Бу ҳужум оқибатида ҳарбийлардан бири ҳалок бўлди.
Охирги хабарларга кўра, Нусайбиннинг Дажла ва Фрот маҳаллаларида ўтказилган операцияларда яна уч аскар ҳалок бўлган.
Бу ҳудудларда, шунингдек, Хаккари, Ширнак ва Мардин вилоятларининг яна беш туманида аксилтеррор операцияси ўтказилиши муносабати билан комендантлик соати жорий қилинган.
Бундан ташқари, Диёрбакир вилоятининг Бағлар туманида комендантлик соати бекор қилинди.
Изоҳ (0)