Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду «Севилья»га қарши Испания чемпионати 30-турида 11 метрлик жарима зарбасидан унумли фойдалана олмади. Ўйиннинг 58-дақиқасида португалиялик ҳужумчининг пенальтидан йўллаган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди, деб хабар беради «Чемпионат».
31 ёшли футболчи жорий мавсумда Испания чемпионати доирасида учинчи бор пенальтидан гол кирита олмади ва ўзининг шахсий антирекордини қайд этди.
Маълумот ўрнида, «Реал» ва «Севилья» ўртасида кечган ўйинда мадридликлар 4:0 ҳисобида зафар қучди. Голларга Карим Бензема (6-дақиқа), Криштиану Роналду (64), Гарет Бэйл (66) ва Хесе (86) муаллифлик қилди.
Изоҳ (0)