Париж терактлари ташкилотчиси Салоҳ Абдислом 18 март, жума куни Брюсселнинг Моленбек коммунасида ўтказилган кенг миқёсли полиция операцияси чоғида қўлга олинди. Бу ҳақда Бельгия адлия вазирининг сўзларига асосланиб, «Интерфакс» хабар берди.
2015 йилнинг 13 ноябрь куни Парижда содир этилган, 130 кишининг ўлимига сабаб бўлган терактлар Бельгиядан туриб мувофиқлаштириб борилгани аниқлангач, мамлакат полицияси жиноятчиларни тутиш борасида кенг миқёсли операциялар ўтказди.
Бугунги кунда мазкур иш бўйича 11 кишига турли айблар қўйилди.
Изоҳ (0)