Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Деярли 800 та машинага мўлжалланган кўп қаватли автомобиллар тураргоҳи тез орада Тошкент аэропорти яқинида қурилади. Бу ҳақда Тошкент меъморчилик ва қурилиш бош бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Рустам Раҳматуллаев «Народное слово» газетасига берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзади «Газета.uz».

Фото: «Газета.uz»

Фото: «Газета.uz»

530 тадан ўринга эга автомобиль тураргоҳлари, шунингдек, «Тошкент» марказий вокзали ва йирик бозор жойлашган пойтахт ипподроми яқинида ҳам барпо этилади.

Рустам Раҳматуллаев айтишича, умуман, Ўзбекистон пойтахтининг турли туманларида 20 дан ортиқ кўп қаватли гаражлар қуриш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилган. Уларнинг ҳар бири 500 дан зиёд автомобилни сиғдира олади, шунингдек, сервис хизмати мажмуасига эга бўлади.

Кўп қаватли автотураргоҳлар айни пайтда «Чорсу» бозори ёнида ҳамда «Самарқанд дарвоза» савдо мажмуасида фаолият юритади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар