17 март куни Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонасида маҳаллий туристик агентликлар билан учрашув ўтказилди. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
Тадбирда Буюк Британиянинг Муваққат ишлар вакили Фиона Макстон 17 компаниянинг 21 вакилини илиқ сўзлар билан қаршилади. Учрашувдан кўзланган мақсад Буюк Британиянинг туристик салоҳиятини кўрсатиш, шунингдек, Ўзбекистон ва Буюк Британия туристик агентликлари ўртасидаги ҳамкорликни муҳокама қилиш эканлиги таъкидланди.
Тадбир доирасида Буюк Британиянинг миллий туристик агентлиги — VisitBritain’нинг Москвадаги менежери Татьяна Хорешок билан видео-телеконференция ташкил этилди.
VisitBritain вакили Британиянинг маданияти ва тарихий мероси ҳақида атрофлича маълумот берди, икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари, шунингдек, миллий агентлик бу йўналишда кўрсатиши мумкин бўлган ёрдам ҳақида гапирди.
Изоҳ (0)