Хонанда Муниса Ризаева ўзи билан ишлайдиган маъмурларини тез-тез ўзгартириб туриши барчага маълум. Қўшиқчи навбатдаги маъмури Иброҳим Аҳмедов билан уришиб қолишига нима сабаб бўлганлигини маълум қилди, деб хабар беради «Даракчи.uz».
«Бунинг сабабини яшириб ўтирмайман. Иброҳим мен билан ишлаётган пайтда бараварига бошқа бир хонанда қиз билан ҳам ишлашни бошлаб юборибди. Мен эса бундан бехабар қолдим. Маъмур фақат бир хонанда билан ишлагани маъқул, деб ўйлайман. Чунки, ўзимизга яраша ижодий сирларимиз, ўз иш режамиз бўлади. У менинг маъмурим эди, бунинг учун ойлик оларди. Яширинча бошқа хонанда билан ишлаши тўғри эмас-ку?! Бу ҳақда ростини айтса ҳам бўларди-ку?! Хонанда яхши ишчини ҳеч қачон шунчаки бўшатмайди», — дейди хонанда.
Изоҳ (0)