Лондоннинг «Арсенал» жамоаси мухлислари «Барселона»га қарши ЕЧЛ 1/8 финал жавоб ўйини олдидан Каталония пойтахти (Барселона)даги қашшоқларни мазах қилди. Бу ҳақда AS’га таяниб, «Чемпионат» хабар бермоқда.
Бир кун аввал «ПСВ» клуби мухлислари ҳам «Атлетико»га қарши ЕЧЛ нимчорак финал жавоб учрашуви олдидан Мадрид шаҳрида шундай ўхшаш ахлоқсизликни намойиш қилган эди. Инглизлар голландиялик ишқибозлар сингари турли қўшиқлар куйлаб, қашшоқ одамлар устидан кулган.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» жамоаси жавоб ўйинида «Арсенал»ни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ЕЧЛ чорак финалига чиқди. Ўз навбатида «Атлетико» ҳам жавоб ўйинида муваффақиятга эришди. Диего Симеоне шогирдлари пенальтилар сериясида (8:7) «ПСВ»ни мағлубиятга учратган эди.
Изоҳ (0)