Араб коалицияси ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан Яманнинг Хажа вилоятида жойлашган Мустаба шаҳридаги бозорга уюштирилган икки ҳужум натижасида 65 киши ҳалок бўлди. Бундан ташқари, 55 киши яраланди. Бу ҳақда SABA агентлиги маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
Агентликнинг маълум қилишича, ҳужумлар бозорда кўплаб харидорлар бўлган пайтда амалга оширилган.
Шифокорларнинг хабар беришича, қурбонларнинг сони яна ошиши мумкин. Чунки маҳаллий шифохоналар бутун кучи билан ишламоқда, жабрланганларнинг келиши эса давом этмоқда.
Бундан ташқари, Мустаба ва унга яқин жойлашган Абс шаҳридаги касалхоналарда дори воситаларининг етишмаслиги қайд этилган.
Изоҳ (0)