ФИФА ўз интернет-дўконида Россиянинг Қримсиз харитаси тасвири туширилган футболкаларни сотувдан чиқаришга қарор қилди. Буни ташкилот матбуот хизмати «Р-Спорт» агентлигининг сўровига жавобан маълум қилди, деб хабар беради Meduza.
ФИФА 2018 йилда Россияда ўтадиган футбол бўйича Жаҳон чемпионатига бағишлаб чиқарган футболкаларда Қрим РФнинг бир қисми сифатида кўрсатилмаган. Бу ҳолатдан норози бўлган Дума депутати Владимир Родин Россия ҳукуматига мурожаат қилди. Эндиликда футболкалар савдоси тўхтатилиши маълум бўлди.
«Россия—2018» ташкилий қўмитаси бош директори Алексей Сорокиннинг сўзларига қараганда, футболкалар операторнинг хатоси туфайли сотувга чиқариб юборилган.
Изоҳ (0)