Венесуэла президенти Николас Мадуро 14 март, душанба куни мамлакатдаги фавқулодда иқтисодий ҳолатни 60 кунга узайтириш ҳақидаги фармойишни имзолади. Бу ҳақда «РБК» хабар беради.
Куни кеча Венесуэла Миллий ассамблеясининг раиси Энри Рамост Аллуп парламент ушбу фармойишни муҳокама қилишини маълум қилди.
Венесуэла конституциясига мувофиқ, ассамблеяда тегишли қарор қабул қилиш учун саккиз кунлик муҳлат мавжуд.
Фавқулодда ҳолатни узайтириш заруратини Мадуро «Венесуэлани иқтисодий урушдан ҳимоя қилиш» билан изоҳлади.
Изоҳ (0)