Япониянинг Sony корпорацияси қўшиқчи Майкл Жексоннинг ворислари билан дунёдаги энг йирик мусиқий нашриёт Sony/ATV Music Publishing’даги 50 фоиз улушини 750 миллион долларга сотиб олиш тўғрисида битим имзолади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар беради.
Шу тариқа, Sony минглаб мусиқий композиция, жумладан, The Beatles гуруҳининг қўшиқлари ҳуқуқига эгалик қилувчи нашриётнинг ягона соҳибига айланади.
Дастлаб мусиқий каталог 1985 йилда Майкл Жексон томонидан харид қилинган эди. Ўн йилдан сўнг у Sony билан каталогни корпорациянинг нашриёт бизнеси билан қўшиш ҳақида келишган эди. Натижада Sony/ATV Music Publishing компанияси ташкил топган эди.
Шартнома Майкл Жексон учун жуда фойдали бўлган. У каталог учун 1985 йилда 47,5 миллион доллар тўлаган бўлса, уни янги компания бошқарувига 115 миллион долларга топширган. Қолаверса, янги компания улушининг 50 фоизи унга тегишли эканлиги белгиланган.
Изоҳ (0)