Тошкентлик 14 ёшли Мадина Саидазимова Россиянинг Биринчи каналида янги мавсуми бошланган «Голос. Дети» телелойиҳаси танловидан ўтди. Бу ҳақда My Day Facebook’даги саҳифаси орқали маълум қилган.
Эшитув чоғида (мазкур жараёнда мураббийлар ўз жамоасига ёш ижрочиларни танлаб олади) Мадина итальянча O mio babbino caro ариясини ижро этди. Ҳакамлар ҳайъатида бўлган уч мураббий ҳам — Леонид Агутин, Пелагея ва Дима Билан ижрони юқори баҳолаб, унга ўгирилди ва ўзбекистонлик қизни ўз жамоасига олиш истагини билдирди. Мадина Пелагеяни танлади.
Маълумот учун, «Голос. Дети»нинг иккинчи мавсум ғолибаси ўзбекистонлик Сабина Мустаева ҳисобланади.
Изоҳ (0)