4–6 март кунлари Россиянинг Якутск шаҳрида эркин кураш бўйича Олимпиада чемпиони Роман Дмитриев хотирасига бағишланган IV халқаро турнир ўтказилди, деб хабар беради Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Мазкур халқаро турнирда Россия, Ўзбекистон, Хитой, Мўғулистон, Озарбайжон, Болгария, Қозоғистон, Беларусь, Қирғизистон, Тожикистон, Греция ва Тунис давлатларидан келган 18—20 ёшли жами 150 нафар полвон иштирок этди.
Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Баҳодир Арслонов -96 килограмм вазн тоифасида бронза медали совриндори бўлди.
«News.ykt.ru»нинг маълум қилишича, мусобақа ғолиблари 50 минг, иккинчи ҳамда учинчи ўрин соҳиблари мос равишда 30 ва 15 минг Россия рубли миқдорида мукофот пулига эга бўлди.
Изоҳ (0)