Европа футбол иттифоқи (УЕФА) Италиянинг «Лацио» жамоаси мухлисларининг ирқчилик руҳиятидаги шиорлари туфайли клубга қарши иш бошлади. Бу ҳақда «Uff.uz» хабар бермоқда.
«Лацио» клуби Европа Лигаси нимчорак финал дастлабки ўйинида Чехиянинг «Спарта» жамоасига қарши (1:1) сафарда баҳс олиб борди. Рим клуби мухлислари ушбу ўйинда ирқчилик руҳиятидаги шиорларни ҳайқириб айтгани учун УЕФА «Лацио»га қарши иш бошлади.
Ўйинни бошқарган ҳакам Алберто Ундиано Мальенко «Спарта» футболчиси Коста Намойнесга қаратилган ҳақоратлар туфайли ўйинни бир дақиқа тўхтатишга мажбур бўлган эди. УЕФА мазкур иш юзасидан 22 март куни қарор қабул қилади.
Изоҳ (0)