Туркиянинг Эскишеҳир шаҳридаги «Эсминятурк» Сазова боғида «Турк дунёси жамғармаси» жамоат ташкилоти тарафидан ўрнатилган Мирзо Улуғбек мадрасаси макетининг фотосурати жамғарманинг Facebook’даги саҳифасида чоп этилди. Санъат асарининг фотосурати биринчи марта ижтимоий тармоқларга жойлаштирилиши.
Шу пайтгача боғда ўрнатилган санъат асарлари билан интернет орқали танишиб бўлмас эди. Аммо ташкилот мутасаддилари, қизиқувчиларнинг бари ҳам бевосита боғни зиёрат қила олмаслигини инобатга олиб, ижтимоий тармоқлардаги обуначиларини у ердаги асарлар билан таништириб бормоқда.
Мирзо Улуғбек мадрасаси атоқли олим ва давлат арбоби тарафидан Самарқанд шаҳрида 1417–1420 йилларда қурдирилган. Кейинчалик машҳур саркарда Ялангтўшбий Баҳодир Мирзо Улуғбек мадрасаси ёнида 1619–1636 йилларда Шердор, 1646–1660 йилларда Тиллакори мадрасаларини барпо эттириб, Регистон ансамблига асос солган.
Изоҳ (0)