20 апрель куни International Hotel Tashkent (собиқ Intercontinental) меҳмонхонасида USENET 2016 халқаро дигитал-конференцияси бўлиб ўтади. Ташкилотчиларнинг маълум қилишича, конференцияда қарийб 10 га яқин мамлакатдан ташриф буюрган экспертларнинг чиқиш қилиши кутилмоқда.
Конференциянинг асосий мавзулари:
- интернет орқали бизнесни ривожлантириш;
- интернетда видео-реклама, мессенжерлар, ижтимоий тармоқлар, СММ;
- реклама бозори мониторинги ва ўлчови;
- электрон савдо;
- интернет-ОАВ;
- муваффақиятли стартаплар.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон пойтахтида 2011 ва 2012 йилларда ҳам USENET конференциялари ташкил этилган.
Изоҳ (0)