Apple журналистларга 21 март куни Купертинода бўлиб ўтадиган тақдимотга таклифномалар жўнатди, дея хабар бермоқда «РБК». Компания смартфон ва планшетнинг янги моделларини намойиш этиши кутилмоқда.
The Verge ёзишича, 21 март куни Apple iPhone SЕ (special edition — «махсус версия») ва iPad’нинг янгиланган версиясини тақдим этади.
iPhone SЕ ташқи кўриниши жиҳатидан iPhone 5S’га ўхшаш бўлиши, бироқ хусусиятлари янада яхшиланиши тахмин қилинмоқда. Янги қурилмага A9 процессори, шунингдек, 8 мегапикселли камера ва Touch ID бармоқ изи датчиги ўрнатилади. Унинг диагонали iPhone 6 ва iPhone 6S моделлариникидан кичикроқ бўлади.
Тақдимотда яна бир янгилик — iPad Pro’нинг янги версияси намойиш этилиши кутилмоқда. Унда стилус ва кўчма клавиатурадан фойдаланиш мумкин бўлади.
Изоҳ (0)