Хитойнинг смартфон ва телекоммуникация ускуналарини ишлаб чиқарувчи ZTE компанияси унга қарши санкция киритилиши билан боғлиқ вазиятни ҳал қилиш учун АҚШ ҳукумати билан ҳамкорлик қилмоқчи, деб ёзади 3DNews.
Аввалроқ АҚШ савдо вазирлиги брендни юқори технологияли маҳсулотларни Эронга етказиб беришга қўйилган эмбаргони бузишда айблади ҳамда Америкадаги компанияларга ZTE’га ускуна ва дастурий таъминот тақдим этишни тақиқлаб қўйди.
Санкциялар жорий этилгунга қадар ZTE Американинг қатор компаниялари, шу жумладан, микросхемалар ишлаб чиқарувчи Qualcomm, Intel ва Broadcom билан ҳамкорлик қиларди. Энди у билан шериклик алоқаларини сақлаб туриш учун АҚШлик контрагентлар савдо вазирлигидан махсус рухсатномалар олишига тўғри келади, бироқ амалдорлар олдиндан огоҳлантиришича, бунга эришиш жуда қийин бўлади.
Хитой тижорат вазирлиги ушбу вазият юзасидан норозилик билдирди ва мамлакатнинг АҚШ ҳудудида фаол иш юритаётган корхоналари у ерда ўн минглаб иш ўринлари яратганини тилга олди. Жорий чекловлар, уларнинг фикрича, уларнинг ушбу мамлакатдаги фаолиятига салбий таъсир қилади.
Изоҳ (0)