Сингапурлик Жон Нгуен ўзига тегишли Tesla Model S электрокарининг зарарли ажратмалари ҳажми кўрсатилган меъёрдан ошиқ эканлиги туфайли 10 минг доллар миқдоридаги жаримага тортилди. Бу ҳақда «Drom.ru» хабар бермоқда.
Нгуен солиқларни енгиллаштириш мақсадида машинасини текширувдан ўтказди, аммо бунинг ўрнига жарима тўлашга мажбур бўлди.
Сингапур транспорт вазирлиги мамлакатда биринчи марта Tesla автомобиллари синовини ўтказди. Текширувлар мобайнида Model S экология учун зарарли транспорт воситаси деб топилди.
Сингапурда машинанинг экологик тавсифларини ҳисоб-китоб қилганда чиқариш қувуридан тарқалаётган зарарли чиқиндиларгина инобатга олинмайди. Якуний рақамларга машина учун электр қуввати ишлаб чиқариш жараёнида ажраладиган карбонат ангидриднинг шартли миқдори автомобиль бир километр йўл юришга истеъмол қиладиган ҳар ватт/соат учун 0,5 грамм миқдорида қўшилади.
Сингапур тест силсиласига кўра, Tesla’нинг энергия сарфи расман кўрсатилган километрига 210 ватт/соатдан икки баробар каттароқ бўлиб чиқди ва километрига 444 ватт/соатни ташкил қилди.
Изоҳ (0)