Футболчиларнинг ўзаро футболка алмашиши одатий ҳол, аммо Чемпионлар Лигаси нимчорак финалининг танаффус вақтида эмас, деб ёзади «Sports.ru» блогери Arkhem Knight.
10 мартга ўтар кечаси «Челси» жамоаси ЕЧЛ 1/8 финал жавоб ўйинида Лондонда «ПСЖ» футболчилари билан баҳс олиб борди. Дастлабки бўлим якунига етгач, «Челси» хавбеки Эден Азар ва «ПСЖ» ярим ҳимоячиси Анхель Ди Мария ўзаро футболка алмашди. Бу ҳолат Лондон жамоаси мухлисларига ёқмади ва улар Азарга ҳуштакбозлик қилди.
Ўйиндан сўнг «Челси» бош мураббийи Гус Хиддинк бўлиб ўтган воқеага ўз муносабатини билдирди.
«Азар Ди Мария билан танаффус вақтида футболка алмашмаслиги керак эди. Мухлислар унга ҳуштакбозлик қилди? Бунинг учун уларнинг етарлича ҳаққи бор», – дейди голландиялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, «Челси» – «ПСЖ» ўртасида ўтказилган ЕЧЛнинг нимчорак финал жавоб ўйинида парижликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақанинг чорак финалига чиқди.
Изоҳ (0)