Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси Фаррух Дўстов Швециянинг Йонкопинг шаҳрида старт олган теннис турнирининг яккалик баҳсларидаги иштирокини ғалаба билан бошлади. Бу ҳақда «Оламспорт» хабар бермоқда.
«Челленжер» туркумига кирувчи ушбу мусобақанинг мукофот жамғармаси 42500 еврони ташкил қилади.
Ўзбекистонлик теннисчи илк даврада Босния ва Герцеговина вакили Алдин Сеткичга қарши кортга чиқди. Икки сет давом этган учрашувда Дўстов рақибини 7:6, 6:2 ҳисобида мағлуб этди. Таққослаш учун, Фаррух Дўстов дунё рейтингида 246, Алдин Сеткич эса 201-ўринни эгаллаб турибди.
Мусобақанинг иккинчи даврасида ўзбекистонлик теннисчи ATP рейтингида 194-ўринни эгаллаб турган франциялик Тристан Ламасинга қарши кортга чиқади.
Изоҳ (0)