Россия Қимматбаҳо металлар ва тошлар давлат жамғармасини шакллантириш бўйича давлат муассасанинг собиқ раҳбари Владимир Рибкин ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбага таяниб, «Интерфакс» хабар берди, деб ёзади «РБК».
Муассаса Рибкиннинг ўлимини тасдиқлаб, у 4 март куни вафот этганлиги ва 10 март тонгида дафн этилганлигини маълум қилди. Бошқарма ҳодиса тафсилотлари ҳақида хабар қилмади.
68 ёшли Рибкиннинг жасади ўтган шанба, 5 март куни Зубовский хиёбонидаги 25-уйнинг яқинидан топилган. Охирги пайтларда хасталик туфайли Рибкин тушкунликка тушганлиги маълум қилинмоқда. Унда баландликдан қулашга хос шикастланишлар қайд этилган.