АҚШ Ҳинд океанидаги Диего-Гарсия оролида жойлашган авиабазага учта стратегик кўринмайдиган B-2 Spirit бомбардимончи самолётини жойлаштирди. Бу ҳақда Пентагон вакилларига таяниб, The Air Forсe Times газетаси маълум қилди, деб хабар беради «Интерфакс».
Бомбардимончи самолётлар АҚШнинг континентал қисмидаги «Уайтмен» (Миссури штати) доимий авиабазасидан етиб келган. АҚШ стратегик қўмондонлиги ўз пресс-релизида маълум қилишича, улар Диего-Гарсиядаги авиабазага иттифоқчи ва ҳамкорларнинг ҳарбий-ҳаво кучлари билан машғулотлар ўтказиш ва интеграция мақсадларини кўзлаб етиб келган.
Кузатувчиларнинг фикрича, ушбу стратегик самолётлар ИШИД марраларига авиазарбалар бериш учун қўлланилиши мумкин.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)