Хитойнинг «Гуанчжоу Эвергранд» жамоаси Мадриднинг «Реал» ва «Манчестер Юнайтед» клубларини ортда қолдириб, дунёнинг энг бой футбол клубига айланди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлигига таяниб, «Чемпионат» хабар бермоқда.
Осиё Чемпионлар Лигасининг амалдаги соҳиби «Гуанчжоу Эвергранд» клуби NEEQ акцияларини рекорд миқдорда сотиш орқали молиявий ҳолатини 3 миллиард еврога етказди. 2015 йил якунларига кўра, Мадриднинг «Реал» жамоасининг молиявий ҳолати 2,95 миллиард еврога баҳоланган. «Манчестер Юнайтед» клубининг молиявий ҳолати эса 2,9 миллиард еврони ташкил этади.
«Гуанчжоу Эвергранд» футбол клуби Хитой ва Осиёда кўплаб рекордлар соҳиби саналади. 2016 йилнинг февраль ойида Хитой клуби «Атлетико» жамоасидан ҳужумчи Жексон Мартинесни 42 миллион евро эвазига сотиб олиб, уни дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчилари бешлигига киритди. «Гуанчжоу Эвергранд» жамоасига Бразилия терма жамоасининг собиқ устози Луис Фелипе Сколари мураббийлик қилади.
Изоҳ (0)