Бугун, 9 март куни Франция футбол федерациясининг (ФФФ) штаб-квартирасида Швейцария ҳукумати ФИФА собиқ президенти Йозеф Блаттернинг ташкилот ҳисобидан УЕФА собиқ раҳбари Мишель Платинига ўтказган 2 миллион Швейцария франки борасидаги иши бўйича тинтув ўтказди. Бу ҳақда L'Equipe’га таяниб, «Чемпионат» хабар бермоқда.
Тинтув жараёнида полиция ходимлари айрим ҳужжатларни олиб қўйди. Блаттернинг сўзларига қараганда, барча пул ўтказмалари Платинининг Швейцариядаги банкнинг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилгани ҳамда УЕФА ва ФФФнинг бунга ҳеч қандай алоқаси йўқлиги боис, у ФФФда тинтув ўтказилишини кутмаган.
Платинининг адвокатлари Швейцария ҳукуматининг хатти–ҳаракатини маъқуллаб, ўз мижозининг айбловлардан тезроқ қутулишига умид қилмоқда.
ФИФА ва УЕФА собиқ раҳбарлари ўртасида ноқонуний равишда пул ўтказмаларини амалга оширишда гумон қилинаётгани сабабли, ҳар иккиси 8 йилга ҳар қандай футбол фаолиятидан четлаштирилганди. Кейинчалик ушбу четлаштириш икки йилга қисқартирилди.
Изоҳ (0)