Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида дзюдо бўйича бўлиб ўтган халқаро Гран-при мусобақасида ўзбекистонлик Ўткир Ниғматов -66 килограмм вазн тоифасида барча рақибларидан устун келиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди, деб хабар беради Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Эътиборли жиҳати шундаки, Ўткир Ниғматов финал беллашувида Лондон–2012 Паралимпия ўйинлари ғолиби, 2014 йилги жаҳон чемпиони, украиналик Давид Хоравани мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди.
Бундан ташқари, ушбу мусобақада яна икки нафар ўзбекистонлик спортчи совриндорлар сафидан жой олди.
Жумладан, 2014 йилги Параосиё ўйинлари ғолиби Севинч Салаева (-52 кг) финалга қадар кечган беллашувларни мағлубиятсиз ўтказиб, кумуш медаль соҳибаси бўлди. Ширин Шарипов +100 килограмм вазн тоифасида бронза медали совриндорига айланди.
Изоҳ (0)