Ўзбекистон ҳукумати 2020 йилга қадар мобил алоқа хизматларидан фойдаланувчилар сонини 27 миллионга етказишни режалаштирмоқда, деб хабар беради «InfoCom.uz».
Ҳукумат 2016–2020 йилларда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш дастурини тасдиқлади. Унга кўра, юқорида тилга олинган кўрсаткичга янги базавий станциялар жорий қилиш йўли билан эришилади. Хусусан, 2020 йилга қадар UzMobile 3,68 минг, Ucell — 969, Beeline — 1226 базавий станцияларни фойдаланишга топширади.
2020 йилгача ҳукумат 10,3 минг километр оптик толали алоқа линиялари ўтказиш, жамоат жойлари, меҳмонхоналар, аэропортлар, вокзаллар ва сайёҳлар ташриф буюрадиган бошқа жойларда Wi-Fi технологиялари жорий этишни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)