Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду «Рома»га қарши (2:0) Европа Чемпионлар Лигаси нимчорак финал жавоб ўйинида майдонга тушиб, мусобақанинг плей-офф босқичидаги ўйинлари сонини 57 тага етказди. Бу ҳақда «Оламспорт» хабар бермоқда.
Португалиялик 31 ёшли футболчи бу борада мутлақ рекордчига айланди.
Таққослаш учун, «Барселона» собиқ ярим ҳимоячиси Хави ЕЧЛ плей-офф босқичининг 56 та, «Порту» посбони Икер Касильяс эса 55 та учрашувида майдонга тушган. Кейинги ўринларда Андрес Иньеста (53), Фрэнк Лэмпард (52), Лионель Месси ва Виктор Вальдес (51 тадан) қайд этилган.
Изоҳ (0)