Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони, британиялик Дэвид Хэй ўзбекистонлик Руслан Чагаев ва австралиялик Лукас Браун ўртасида ўтказилган жангга изоҳ бериб ўтди, деб хабар беради «Bigmir.net».
«Грознийда ажойиб жанг бўлиб ўтди. Тўғрисини айтсам, жанг олдидан Лукас Браун Руслан Чагаев сингари тажрибали боксчини мағлуб қилишига ишонмаган эдим. Брауннинг ғалабаси умуман имконсиз деб ўйлаган эдим. Менимча, у жуда ҳам тажрибасиз боксчи, чунки Чагаев даражасидаги боксчилар билан аввал жанг ўтказмаган. Чагаев жанг давомида уни нокаутга учратади, деб ўйлагандим. Олтинчи раундда бу ҳодиса деярли амалга ошганди. Унинг ушбу жангидан ҳайратдаман. Супероғир вазн тоифасида WBA версияси янги чемпионини табриклайман. Мазкур титул учун Браун билан жанг ўтказишни хоҳлар эдим», — дейди британиялик боксчи.
Эслатиб ўтамиз, 6 мартга ўтар кечаси супероғир вазн тоифасида Жаҳон бокс ассоциациясининг (WBA) мунтазам чемпиони ҳисобланган ўзбекистонлик Руслан Чагаев австралиялик Лукас Браунга қарши кечган 12 раундлик жангнинг 10-раундида техник нокаутга учраб, чемпионлик камарини бой берганди.
Изоҳ (0)