1 миллион баррель ҳажмида Эрон нефти юкланган Monte Toledo танкери 17 кун йўл юриб, 6 март, якшанба куни Европага етиб борди. Бу ҳақда Bloomberg агентлигига асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Айтилишича, якшанба куни 275 метрли танкер нефтни Испаниянинг Cia Espanola de Petroleos компаниясига тегишли заводга туширишни бошлаган.
Март ойи давомида Cia Espanola de Petroleos заводига Эрондан яна саккиз танкерда нефть олиб келиниши кутилмоқда.
Февраль ойида Bloomberg Эрондан Европага 29 танкерда нефть олиб кетилаётганини хабар қилган эди.
Изоҳ (0)