АҚШнинг Жоржия штатидаги Атланта шаҳрида жойлашган Street Execs овоз ёзиш студияси яқинида 4 март куни Bankroll Fresh тахаллуси остида рэп ўқиган ижрочи Трентавиус Уайт ўлдириб кетилди. Бу ҳақда, Associated Press хабарига асосланиб, «Газета.ru» ёзмоқда.
Шаҳар полициясининг маълум қилишича, тергов ишлари бошлаб юборилган. Студия атрофида ва ичкарисида 50 тача гильза топилган.
Трентавиус Уайт 28 ёшда бўлиб, ўз ижодини икки йил муқаддам бошлаган эди. Унинг тахаллуслари — Bankroll Fresh ва Yung Fresh.
Изоҳ (0)