Туркиядаги Бодрум шаҳри суди суриялик болакай Айлан Курдий ва яна тўрт муҳожирнинг ўлими юзасидан жавобгарликка тортилган икки кишига ҳукм ўқиди, деб хабар беради Meduza.
Суриялик Муфавақ Алабаш ва Асем Алфрхад одамларни ноқонуний олиб ўтишда айбдор деб топилди. Уларга тўрт йил икки ой қамоқ жазоси белгиланди.
Даставвал улар 35 йилга қамалиши мумкинлиги айтилган эди. Айбланувчиларнинг ҳар иккиси ўзига қўйилган айбни рад этмоқда.
2015 йилда Курдий оиласи Туркиядан Грецияга сузиб ўтиш чоғида ҳалокатга учради. Тўрт ёшли Айлон, унинг акаси Ғолиб ва онаси денгизга ғарқ бўлди. Айланнинг соҳил бўйида ўлик ҳолда ётган суратлари интернетда тарқалиб, кенг муҳокамаларга ва шов-шувга сабаб бўлган эди.
Изоҳ (0)