Пентагон тармоқ хавфсизлиги соҳасидаги мутахассислар учун АҚШ мудофаа вазирлигининг алоҳида тизимларига бузиб кириш бўйича танлов ўтказади, дея хабар бермоқда Meduza. Бунгача Американинг ҳеч қайси муассасаси хавфсизлик тизимларини бу тарзда синовдан ўтказмаган эди.
Хакерлик ҳужумини уюштиришга уринишга фақат танлов учун ариза бериб, аввалдан сайлаб олинган мутахассислар қўйилади. Танлов синов режимида 2016 йил апрелида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Ғолибга қандай мукофот берилиши ошкор этилмади.