БМТ Хавфсизлик Кенгаши КХДРнинг ядро дастури ва ракета учириши муносабати билан унга қарши «20 йил ичидаги энг шафқатсиз» санкцияларни бир овоздан қабул қилди, дея хабар бермоқда «РБК».
Янги чекловлар Шимолий Кореяга ёки у ердан отланган юкларни мажбурий текширув, ўқотар қуроллар ва енгил қурол-яроғларни сотиш ва етказиб бериш учун тақиқни ўз ичига олади. Шунингдек, янги чоралар «ноқонуний фаолият»га алоқадор дипломатларнинг барчасини кетказишни назарда тутади.
2016 йил январида КХДР водород бомбасини муваффақиятли тарзда синовдан ўтказганини эълон қилган эди. Бир ой ўтиб эса, мамлакат Ерни кузатиш учун мўлжалланган сунъий йўлдошни орбитага олиб чиққан ракетанинг муваффақиятли парвози ҳақида маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пхеньян бундан кейин БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши ишида қатнашишдан бош тортгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)