Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси Фаррух Дўстов Франциянинг Кемпер шаҳри мезбонлик қилаётган теннис турниридаги иштирокини мағлубият билан бошлади, дея хабар беради «Оламспорт».
Ўзбекистонлик теннисчи кеча, 1 март оқшомида жуфтликлар мусобақасида кортга чиқди. Италиялик Андреа Арнабольди билан жуфтлик ҳосил қилган Дўстов биринчи босқичда мезбон теннисчилар Дэвид Гуэз ҳамда Максим Тейшерага 5:7, 0:6 ҳисобида ютқазиб қўйди.
Эндиликда Фаррух Дўстов бор эътиборини яккалик баҳсларига қаратади. 29 ёшли ўзбекистонлик теннисчи илк учрашувини турнирнинг еттинчи ракеткаси, франциялик Кенни Де Шепперга қарши ўтказади. Ушбу учрашув ғолиби иккинчи даврада италиялик Андреа Арнабольдидан устун келган голланлиялик Игорь Сийслингга қарши кортга чиқади.
Маълумот ўрнида, «Челленжер» туркумига кирувчи ушбу мусобақанинг мукофот жамғармаси 42500 еврони ташкил қилади.
Изоҳ (0)