Гиннесс рекордлар китобида 2016 йилдан дунёдаги энг ингичка минора расман қайд қилинди, деб хабар берди National Geographic.
Миноранинг бўйи 162 метрни, эни эса 3,9 метрни ташкил қилади. i360 номли иншоотнинг очилиши шу йилнинг ёзида Буюк Британиянинг Брайтон шаҳрида бўлиб ўтади.Лойиҳа бош муҳандиси Жон Роберцнинг сўзларига қараганда, баландлик ва кенглик мутаносиблиги жиҳатидан янги минора Лондондаги The Shard ва BT Tower иншоотларидан ўтиб кетади. Жумладан, The Shard’да бу мутаносиблик олтига бирни ташкил қилса, i360’да саккизга бирга тенг.
Миноранинг 94 тоннали бўлмаси умумий оғирлиги 16 тоннагача бўлган 200 кишини кўтара олади. Шунингдек, минора соатига 161 километр тезликдаги шамолларга ҳам дош бера олади.
i360 томошабинлари 137 метр баландликкача кўтарилиб, Сассекс соҳили манзараларини томоша қилишлари мумкин бўлади.
Изоҳ (0)