Бугун, 2 март куни Осиё Чемпионлар Лигаси «C» гуруҳи 2-тури доирасида Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» жамоаси ўз майдонида Тошкентнинг «Пахтакор» клубини қабул қилади. Мазкур учрашув олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида «Ал-Ҳилол» бош мураббийи Гиоргос Донис иштирок этди. Бу ҳақда «Пахтакор» матбуот хизмати хабар бермоқда.
- Чемпионатда «Ал-Иттиҳод»га ютқазганимиздан сўнг ишқибозлар биздан чиройли ўйин ва ғалаба кутмоқда. Тошкентдаги дурангдан кейин уйда уч очко ишлашимиз зарур. Ғалаба гуруҳдаги ҳолатимизни осонлаштиради. Рақибни ҳурмат қиламиз. «Пахтакор» охирги дақиқаларгача курашадиган жамоа, лекин сафарда хатоларимиз туфайли ғалабани қўлдан бой бердик, деб ўйлайман. Футболчилардан эътиборни йўқотмасликни сўрайман. Таркибда йўқотишлар бор, бунга оддий қараш керак. Ҳар уч кунда ўйнаш қийин. Шифокорлар баъзи футболчилар ўйнашини тақиқлади. Уларнинг ўрнига тушадиган ўйинчилар ҳам мавсум бошидан буён ўйнаб келмоқда. Биз оралиқни топиб, зафар қучишга уринамиз, — дейди Гиоргос Донис.
Маълумот учун, «Ал-Ҳилол» — «Пахтакор» учрашуви бугун, 2 март куни Ар-Риёд шаҳридаги Prince Faisal bin Fahd Stadium стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 22:30 да старт олади.
Изоҳ (0)