Австралиялик боксчи Лукас Браун супероғир вазн тоифасида WBA талқини бўйича Жаҳон чемпиони Руслан Чагаевни нокаутга учратишини айтиб ўтди, деб хабар қилмоқда «Корреспондент.net».
«Тайёргарликнинг сўнгги босқичини ўтаяпман. Тарихни яратиш учун бўлажак жангни интизорлик билан кутяпман. Австралиядан супероғир вазн тоифасида чемпион чиқмагани менга тинчлик бермаяпти. Бундай имкониятни қўлдан бой бера олмайман. Ҳозирда фаолиятимдаги энг яхши спорт формасидаман ва Чагаевни нокаутга учратишга тайёрман. У узоқ йиллар давомида чемпион бўлиб келди, аммо энди менинг навбатим», — деб Лукас Брауннинг сўзларидан иқтибос келтиради BoxingScene.
Эслатиб ўтамиз, Руслан Чагаев ва Лукас Браун ўртасидаги жанг 5 март куни Грозний шаҳрида бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)