Машҳур актриса Кейт Уинслет «Оскар» тақдимотида ҳамкасби Леонардо Ди Каприонинг ғалабасидан таъсирланиб, йиғлаб юборди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Маълумот учун, Кейт Уинслетнинг Леонардо Ди Каприо билан тандемдаги энг машҳур фильми 1997 йилда суратга олинган «Титаник»дир.
Эслатиб ўтамиз, Ди Каприо «Омон қолган» фильмидаги ижроси учун йилнинг энг яхши актёри деб топилиб, фаолиятида биринчи марта «Оскар» ҳайкалчаси билан тақдирланди.
Изоҳ (0)