Режиссёр Том Маккартининг «Диққат маркази»да фильми АҚШ киноакадемияси томонидан 2015 йилнинг энг яхши фильми деб топилди ва «Оскар» мукофоти билан тақдирланди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Энг асосий «Оскар» учун курашда Маккартининг фильми «Омон қолган», «Телба Макс», «Бруклин», «Хона», «Жосус кўприги», «Тушириш ўйини» ва «Марслик» фильмларидан устун келди.
«Диққат марказида» фильмида, «РИА Новости»нинг қайд этишича, католик черковидаги жиноятлар устидан олиб борилган журналистик суриштирув ҳақида ҳикоя қилинади.
Тошкент вақти билан 29 февраль, душанба куни Лос-Анжелесдаги «Долби» кинотеатрида бўлиб ўтган 88-тақдимотда актёр Леонардо Ди Каприо «Омон қолган» фильмидаги роли учун ўзининг илк «Оскар»ини қўлга киритган бўлса, «Омон қолган»нинг режиссёри Алехандро Гонсалес Инярриту кетма-кет иккинчи йил энг яхши режиссёр деб топилди.
Изоҳ (0)