Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду кеча, 27 февраль куни «Сантьяго Бернабеу»да «Атлетико»га қарши (0:1) Испания чемпионатининг 26-тур ўйинидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда «Чемпионат» хабар бермоқда.
«Агар жамоа менга ўхшаб юқори даражада ўйнаганида, ‘Реал’ биринчи ўринда бўларди. Матбуот мени спорт формамни йўқотган дейди, аммо, рақамлар ва статистика ёлғон гапирмайди. Бошқа футболчилар юқори даражада эмас, демайман. Хесе, Ковачич, Лукас жуда яхши ўйинчилар. Данило эса кеча барчадан яхши ўйнади. Жамоадошларимни танқид қилмоқчи эмасман, лекин, ‘Реал’га Бензема ва Марсело сингари футболчилар керак.
Менга Бэйл билан бирга майдонда ҳаракат қилиш ёқади, аммо, унинг жароҳати бор ва бизга усиз ўйнаш қийин. Марсело ҳам жароҳатланган. Умуман олганда, жароҳатлар жамоанинг натижаларига таъсир ўтказмоқда. Балки, мавсумолди тайёргарлик жараёни суст бўлгани учун шундай бўлаётгандир», — дейди Криштиану Роналду.
«Атлетико» ғалабадан сўнг очколар сонини 58 тага етказиб олди. «Реал» 54 очко билан қолиб кетди. Биринчи ўринда бораётган «Барселона» ҳисобида 63 очко ва битта захира ўйини мавжуд.
Олдинроқ «Реал» устози Зинедин Зидан Испания чемпионатида кураш якунланганини билдирганди.
Изоҳ (0)