Ўзбекистонлик теннисчи Жўрабек Каримов Россиянинг Қозон шаҳрида якунига етиб бораётган «Ельцин Кубоги» халқаро теннис мусобақасининг финал йўлланмасини қўлга киритди. Халқаро теннис федерацияси расмий сайтининг маълум қилишича, 17 ёшли ўзбекистонлик теннисчи ярим финалда россиялик тенгдоши Павел Котовга қарши баҳс олиб борди.
Беллашувда Жўрабек Каримов 7:5, 6:3 ҳисобида зафар қучди.
Ушбу мусобақада биринчи рақам остида таснифланган Каримов ўз иштирокини тўғридан-тўғри иккинчи босқичдан бошлаган эди. У бу даврада россиялик Иван Михайлюкни 6:1, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, учинчи даврада Алексей Захаров 6:4, 6:4 ҳисобида таслим этилганди. Чорак финалда эса Ўзбекистон вакили британиялик Райан Жеймс Сторриени уч сет натижасига кўра 6:2, 4:6, 7:6 ҳисобида мағлуб этди.
Мусобақанинг финал баҳсида Жўрабек Каримов россиялик Лев Казаковга қарши кортга чиқади.
Изоҳ (0)