АҚШ президентлигига номзод Ҳиллари Клинтон Демократлар партиясининг Жанубий Каролина штатида ўтган дастлабки сайлов натижаларига кўра бош рақиби Берни Сандерсдан ўзиб кетди. Бу ҳақда «РБК» нашри хабар берди.
«Биз буни қила олдик, Жанубий Каролина», – деб ёзди у Twitter’даги саҳифасида.
Бу Клинтон хонимнинг дастлабки сайловларда кетма-кет қозонган учинчи ғалабасидир. Илгарироқ у Аёва ва Невада штатларида, Сандерс эса Нью-Гэмпширда ютиб чиққан эди.
1 март куни «суперсешанба» доирасида бир йўла 11 штатда сайловлар ўтказилади. Кейинги дам олиш кунларида яна тўрт штат овоз беради.
Изоҳ (0)