Эроннинг амалдаги президенти Ҳасан Руҳоний ҳамда олдинги президентларидан бири Али Акбар Хошимий Рафсанжоний Экспертлар кенгашига аъзо этиб сайланди. «Интерфакс» ахборотига кўра, бу овоз беришнинг ҳал қилувчи натижаларига кўра маълум қилинган.
Руҳоний ва Рафсанжоний Эроннинг мўътадил руҳоний доиралари вакиллари бўлиб, аҳолининг кўпчилиги томонидан қўллаб-қувватланди.
Шунингдек, кенгашга консерватив кучларнинг яна икки вакили сайланди – Конституция муҳофизлари кенгаши раҳбари оятуллоҳ Али Жаннатий ҳамда Экспертлар кенгашининг бугунги таркиби раҳбари оятуллоҳ Муҳаммад Яздий.
86 ўринли кенгашда 16 ўрин Теҳрон вилояти вакилларига берилади. Юқорида тилга олинганлар Теҳрон вакилларидир.
Эрон ИИВ маълумотига кўра, мамлакат бўйича сайловчиларнинг 60 фоизи овоз берди. Теҳрон вилоятининг 8,5 миллион аҳолисидан 3,9 миллиони сайловда иштирок этди.
Экспертлар кенгаши билан бир пайтда Мажлис – партламент сайловлари ҳам ўтказилди.
Изоҳ (0)