Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Зинедин Зидан «Атлетико»га қарши Испания чемпионатининг 26-туридаги ўйин олдидан учрашув ҳақида фикрларини билдириб ўтди, деб хабар беради «Uff.uz».
«‘Атлетико’га қарши ўйинда нима бўлмасин, биз чемпионлик учун курашда давом этамиз. Жамоа таслим бўлмоқчи эмас. Рақиб шу ҳафтада ЕЧЛда ўйнади? Тақвимни мен тузмайман. Бу ўйинга тайёргарлик кўриш жуда муҳим. Ҳар ҳафта қайсидир жамоа ўйинларга тайёргарлик кўриш ва дам олиш учун учун камроқ вақтга эга бўлади», — дейди Зидан.
Маълумот ўрнида, «Реал» – «Атлетико» учрашуви бугун 27 февраль, шанба куни, Тошкент вақти билан 20:00 да бошланади.
Изоҳ (0)