Ўзбекистонлик теннисчи Жўрабек Каримов Россиянинг Қозон шаҳрида давом этаётган «Ельцин Кубоги» халқаро теннис мусобақасининг ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Халқаро теннис федерациясининг маълум қилишича, чорак финалда 17 ёшли Ўзбекистон вакили британиялик Райан Жеймс Сторриега қарши кортча чиқди ва 6:2, 4:6, 7:6 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ушбу мусобақада биринчи рақам остида таснифланган Каримов ўз иштирокини тўғридан-тўғри иккинчи босқичдан бошлаган эди. У бу даврада россиялик Иван Михайлюкни 6:1, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, учинчи даврада Алексей Захаровни 6:4, 6:4 ҳисобида таслим этилганди.
Мусобақанинг финал йўлланмаси учун баҳсда Жўрабек Каримов россиялик Павел Котовга қарши кортга чиқади.
Изоҳ (0)