АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари вазири Дебора Жеймс Американинг янги B21 бомбардимончи самолёти суратини намойиш қилди. У самолёт модели суратини Twitter’даги саҳифасида чоп этди. Бу ҳақда «РБК» хабар беради.
Бомбардимончи самолёт суратини вазир АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари Ассоциациясининг ҳар йиллик симпозиумида ҳам намойиш қилди. Жеймснинг қўшимча қилишича, унга номни ҳарбийлар танлайди.
Самолётни ишлаб чиқариш билан Northrop корпорацияси шуғулланмоқда. Ўтган йилнинг октябрь ойида у юзта янги бомбардимончи самолётни ишлаб чиқариш бўйича шартномани ютиб олган. Таҳлилчилар томонидан шартнома қиймати 80 миллиард долларга баҳоланмоқда. Америка Ҳарбий-ҳаво кучлари эса битта самолёт учун 511 миллион доллар тўлашини маълум қилган.
Изоҳ (0)